«МУСТАҲКАМ ОИЛА» ДАСТУРИ ЎРГАНИЛДИ

Мактабимизда 4 мартдан 8 апрелга қадар оналар ва 10-14 ёшдаги болалар учун «Мустаҳкам оила» дастурининг тренинг машғулотлари маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Саида Тошпўлатова ҳамда амалиётчи психолог Ҳилола Иномовалар раҳбарлигида ўтказилди. Бу дастур Оксфорд Брукс университети (Буюк Британия) қошидаги Саломатлик ва ижтимоий фаровонлик мактаби томонидан яратилган бўлиб, ушбу курс ривожланишига АҚШнинг Айова штатида ўтказилган юқори сифатли илмий тадқиқотлар ёрдам берган. У ерда «Мустаҳкам оила» дастурининг самарадорлиги ўрганилган.

Тренинг машғулотларида фойдаланилган DVD дисклар ва махсус материаллар АҚШнинг Айова штати Давлат университети Оилани ўрганиш маркази томонидан ишлаб чиқилган.

Тренинг якунида «Мустаҳкам оила» дастури қатнашчиларига  ёшлар томонидан руҳий зарбани ва тенгқурларининг босимини енгиб ўтиш, шунингдек, ота-оналар томонидан ўз фарзандларини қўллаб-қувватлаш ва чекловлар ўрнатиш соҳаларида амалий кўникмаларга эга бўлганликлари тўғрисида махсус сертификатлар берилди.

Марғуба ОТАЕВА,

34-мактаб директори.