«ОШГА МАРҲАМАТ»
Мактабимизда «Апрель – эстетика фанлари ойлиги» доирасида ўқувчи-ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг касбга бўлган қизиқишини орттириш, оила муносабатларини шакллантириш мақсадида «Ошга марҳамат» танлови бўлиб ўтди.
Танловда 7-«А», «Б», «В» синфлар йигит-қизлари салат тайёрлаш, ош пишириш маҳоратларини намоён қилишди. Якунга кўра, 7-«В» синфнинг «Ёш ошпазлар» жамоаси тайёрлаган хоразмча паловхонтўра ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланиб, 1-ўринга муносиб кўрилди. Тадбирни ташкил этишда фан ўқитувчилари Раҳматилла Назаров, Зокиржон Ҳомидовларнинг ҳиссаси катта бўлди.
Шоҳида БЎРОНОВА,
18-мактабнинг технология фани ўқитувчиси.

