ТАРБИЯНИНГ МУСТАҲКАМ АСОСИ
25-мактабда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши, халқ таълими, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлимлари, ёшлар иттифоқи, ОАВ ва мактаб раҳбарияти ҳамкорлигида «Оилам, маҳаллам, мактабим – менинг маслаҳат марказим» мавзусида намунавий амалий семинар ташкил этилди. Унда ҳудуддаги мактабларнинг юқори синф ўқувчилари, ота-оналар, ўқитувчилар, маҳаллалар фаоллари, МФЙлар раҳбарлари, меҳнат фахрийлари қатнашдилар.
Тадбирда меҳнат фахрийси, маънавият тарғиботчиси Ўринбой Мўминов «Ёшлар тарбияси кексалар нигоҳида», Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Эътиборхон Юнусова «Бугунги кун ўқитувчисининг маънавий қиёфаси», 25-мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Манзура Турдиқулова «Ота-онанинг фарзанд тарбиясидаги масъулияти» мавзуларидаги маърузалари билан иштирок этдилар.
ФЎЎБОФМБ туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ғанишер Жўраев семинардан кўзланган мақсад ва кутилаётган натижалар ҳақида сўзлади ва оила – маҳалла – мактаб ҳамкорлиги борасидаги долзарб вазифалар, муаммолар борасида тушунчалар берди.
Семинар сўнгида 25-мактабнинг ёш истеъдод эгалари иштирокчиларга дастур асосида қўшиқ ва рақслар ҳадя этишди. Фаол иштирокчиларга китоблар совға қилинди.
Замирахон МАМАТКАРИМОВА,
ФЎЎБОФМБ туман кенгашининг диний-маърифий ишлар бўйича мутахассиси.

