КЎЛАМИ КЕНГ
Бизнинг таълим муассасамизда ҳар душанба ва шанба кунлари ўтказиладиган тонгги сафланишда ўқувчиларга бу ташаббусларнинг аҳамияти, жумладан, ёшларни маданият ва санъатга ошуфта этиш, уларнинг истеъдодларини намоён қилиш мақсадида турли мусиқий тўгаракларга жалб этиш, жисмоний маданиятни шакллантириш, интернет, ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланишга ўргатиш, китобхонлик кўникмасини шакллантириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш каби масалалар юзасидан тушунчалар бериб борилмоқда. Мактабимизга ота-оналар, мактабнинг собиқ битирувчилари, нафақадаги зиёлилар ташриф буюриб, кутубхонамизга бадиий китоблар ҳадя этиб, китоб авлодлар ўртасида кўприк воситасини бажарадиган восита эканлиги, у бизга нима яхши-ю нима ёмон эканлигини англатувчи, яшашни ўргатувчи ҳамроҳимиз, дўстимиз бўлишини айтиб ўтишди.
Сайёра ҒАФФОРОВА,
28-мактаб ўқитувчиси.

