КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР

27-мактабда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси томонидан кўргазмали семинар ташкил этилди.

Унда сайловни ташкил этишга масъул бўлган ишчи гуруҳи раислари, туман кўмаклашувчи комиссия аъзолари қатнашдилар.

Файзиобод маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи томонидан юритилган иш ҳужжатлари ва сайловни бевосита ўтказиш жараёни амалий тарзда кўрсатилди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ғанишер Жўраев, туман ҳокимлигининг ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Муҳаммаджон Мирзамаҳмудов, туман кўмаклашувчи комиссия раиси Фаридахон Отахонова, комиссия аъзоси Тоҳиржон Исматиллаевлар меъёрий ҳужжатлар юритилиши ва сайловни уюшқоқликда ташкил этиш бўйича тавсиялар бердилар.

Абдулаҳад АБДУРАҲМОНОВ,

туман Кенгаши депутати.