ЎзЛиДеП ФАОЛЛАРИНИНГ ТУҲФАСИ
Авазбек Абдуллаев, Барнохон Мирзамова 5-мактабнинг собиқ ўқувчилари. Улар бугунги кунда тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – ЎзЛиДеП туман кенгашининг энг фаолларидан. Авазбек Абдуллаев «Бек кон таъминоти» МЧЖнинг раҳбари, Барнохон Мирзамова фермер, ЎзЛиДеП туман кенгашининг раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати. Ҳар икки тадбиркор бугунги кунда эришаётган ютуқларида мактабда олган таълим-тарбия ва билимлари пойдевор эканлигини эътироф этиб, билим масканларига ташриф буюришди. Улар самимий тилаклар билдириб, янги китоблардан мактаб кутубхонасига туҳфа қилдилар.
-Кейинги кунларда собиқ ўқувчиларнинг ташрифи кўпайиб бораётганидан мамнунмиз, -дейди 5-мактаб директори Музаффар Мўминов. -Матлуба Тўрабоева, Жаҳонгир Жаъфаралиев, Фозилжон Даминов каби собиқ битирувчиларимиз ҳам китоблар совға қилишди. Улардан уч юзга яқин янги китоб қабул қилиб олдик.
Тадбиркор Авазбек Абдуллаев нафақат ўзи ўқиган мактаб, балки Бирлашгандаги 7-, Ровот шаҳарчаси ҳудудидаги 4, 8, 25, 42-мактаблар кутубхоналарига ҳам китоблар совға қилди.
Ҳасанджон ОНОРБАЕВ,
туман Кенгаши депутати.

