ҲАМОН ЁДИМИЗДА МУҲАММАД ЮСУФ

Мактабимизда Муҳаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллигига бағишлаб «Ҳамон ёдимизда Муҳаммад Юсуф» деб номланган тадбир ўтказилди. Уни мактаб директори Алишер Тошпўлатов очди. Тадбир иштирокчилари шоир ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ маълумотлар келтирдилар. Ўқувчилардан Мадина Машраббоева, Роҳатали Қурбонов, Эъзоза Турғунпўлатова, Зебохон Исмонжонова, Моҳинур Зуҳриддиновалар адиб шеърларидан ифодали айтишди. Шоир ҳаёти ва ижоди бўйича ташкил этилган кўргазмалар барчада катта таассурот қолдирди. Тадбирда туман ХТБ вакили Нурхон Маҳмудова, «Мураббий» газетаси муҳаррири Дилбар Ҳайдаровалар иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир сўнгида 8-9-синфларнинг фаол ўқувчилари билан давра суҳбати ташкил этилди. Унда фаол иштирок этган ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан тақдирланди.

Гулхумор ОТАХОНОВА,

41-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.