ЖАСОРАТ УНУТИЛМАЙДИ
Хотира ва Қадрлаш куни арафасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари – Гулбоғ маҳалласида истиқомат қилувчи Мадамин ота Абдуллаев, Аҳмаджон ота Мамадалиевлар хонадонига ташриф уюштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Акмал Раҳмонов, Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси Тоҳиржон Исматиллаев, туман ҳокимлигининг ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Муҳаммаджон Мирзамаҳмудов, ЎзМТДП туман кенгаши раиси Бахтиёр Эгамов ҳамда партиянинг вилоят кенгаши вакиллари ҳар икки отахонни байрам билан самимий муборакбод этиб, улар кўрсатган жасорат асло унутилмаслигини таъкидладилар. Отахонларга ЎзМТДП Марказий кенгашининг табрикномаси, вилоят кенгашининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

