Кўклам
Дарахтлар оқ кияди,
Ўлкамга келса баҳор.
Булбуллар нағма чалар
Чаманзорларда наҳор.
Баҳор ҳавоси – шифо,
Дилга ором беради.
Ҳар йил кўклам келганда,
Қалблар завққа тўлади.
Келинг, дўстлар, қирларда
Варраклар учирамиз.
Биргаликда гашт этиб,
Баҳор завқин сурамиз.
Ватаним тинч, мустаҳкам,
Ватандошлар бахтлидир.
Имконлар юрти юртим,
Уни севмоқ аҳдимдир.
Лазизбек НЕЪМАТИЛЛАЕВ,
7-мактабнинг 2-синф ўқувчиси.

