САНЪАТИМ – САОДАТИМ
Туман маданият бўлими томонидан ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологияларини ривожлантириш, ёшларнинг китоб ўқишга қизиқишини орттириш борасидаги 5 та муҳим ташаббус бўйича бир қатор вазифалар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда туманимизнинг чекка ҳудудларидаги умумтаълим мактабларида таълим олаётган истеъдодли ўқувчиларнинг 103 нафари маданият марказларидаги тўгаракларга жалб этилди. Яқинда Бирлашган маданият марказида туман маданият маркази қошида ташкил қилинган «Бойчечак» болалар, «Парвоз» ўсмирлар, «Ифтихор» ёшлар ижодий жамоалари ҳамда 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари иштирокида «Санъатим – саодатим» номли мусиқий концерт дастури намойиш этилди.
Тадбирда Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Эътиборхон Юнусова сўзга чиқди ва туман маданият бўлимига китоблар совға қилди.
Нодира МАМАДАЛИЕВА,
туман маданият бўлими бош мутахассиси.

