ТАРБИЯВИЙ ДАСТУРЛАР – АМАЛИЁТГА
Мамлакатимизда «Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур» шиори остида буюк давлатимизнинг эртанги кунини яратувчи болажонларнинг ҳар томонлама соғлом ривожланиши учун ғоят самарали, улкан ишлар олиб борилмоқда.
Муҳтарам Юртбошимизнинг мактабгача таълим соҳасига оид фармон ва қарорларининг амалга татбиқ этилиши, бу борадаги «Давлат талаблари», ҳамда «Илк қадам» ўқув дастурларининг юксак самара беришига шубҳа йўқ.
Болажонларни ҳар томонлама етук, соғлом қилиб таълим-тарбия бераётган педагог-ходимлар билимини янада мустаҳкамлаш учун, аввало, туманимиздаги барча мактабгача таълим муассасаси мудиралари 6-сонли МТМда ташкил этилган ўқув семи-нарида билим ва тажрибаларини бойитишди. 12-13 апрель кунлари эса туман МТБда 6-, 15-, 31-, 34-, 36-сонли МТМлар ходимларига семинар-ўқув тренингида МТМларда «Давлат талаблари» ўқув дастурининг бажарилиши атрофлича ўрганилди ва таҳлил этилди. Семинар-тренингда «Давлат талаблари» ҳамда «Илк қадам» ўқув дастурлари слайдлар, тестлар ва турли хил ўйинлар орқали тўлалигича ёритиб берилди.
6-сонли МТМда педагог-ходимларнинг олган билимлари даражасини аниқлаш мақсадида гуруҳларда машғулот жараёнида назарий савол-жавоблар ва тест орқали амалий усуллар амалга оширилди. Доноларда «Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақшдир», -деган нақл бор. Шундай экан, фарзандларимизни ёшлигидан билимга чанқоқ, ақлан, маънан, жисмонан соғлом қилиб тарбиялаш ҳар бир ота-онанинг, қолверса, биз, мураббийларнинг энг муҳим бурчимиздир.
Муқаддам СОЛИЕВА,
туман МТБнинг давлат МТМлари фаолияти ва методик хизматини мувофиқлаштириш шўъбаси раҳбари.

