Волидамга
Она десам кўзимга тўлиб кетар ёш,
Аллоҳдан сўрайман сабр ва бардош,
Тарк этдингиз дунёни, бўлмади илож,
Изласам ҳам топмасман сиз каби сирдош.
Уйларимнинг тўрлари қолди ҳувиллаб,
Кўзларимдан маржондек ёшлар дувиллар.
Наҳот энди Маҳбуба қолдими ёлғиз,
Ортингизда чорасиз турарман ҳолсиз.
Онажон, қўмсайман ширин сўзингиз,
Кўз ўнгимда турар ойдек юзингиз.
Видолашдик сиз билан энди онажон,
Кўзимга тор энди бу ёруғ жаҳон.
Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.

