ЖАМИЯТ РИВОЖИНИ КЎЗЛАБ…
Республикамизда барча соҳаларда бўлгани каби замонавий ва намунали оилани шакллантириш борасида ҳам кенг кўламда ишлар олиб борилмоқда. Муҳтарам Президентимиз соҳада дастуриламал бўлувчи барча зарур ҳужжатларни имзоладилар. Уларда замонавий оилани ривожлантириш, оилада ички шахслараро муносабатлар, анъанавий оилавий қадриятлар, илмий ва инновацион тадқиқотлар, оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ажралишларнинг олдини олиш, тўйларни камхарж ўтказиш каби давримиз учун ғоят долзарб масалалар ўз аксини топган.
Туманимизда юқоридаги вазифалар ижроси йўлида «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, халқ таълими, ФҲДЁ бўлимлари, хотин-қизлар қўмитаси, тиббиёт бирлашмаси, саломатлик маркази, Республика мусулмонлар идораси туман вакили ва маҳаллалар ҳамкорлигида манзилли режа белгиланган. Мазкур режани амалга ошириш мақсадида тумандаги МТМлар, мактаблар, касб-ҳунар коллежларида ёш йигит ва қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, улар онгига миллий қадриятлар ва маънавият асосларини сингдириш, ота-онага, яқинларига, миллатдошларига ҳурмат-эҳтиром ҳиссини шакллантириш, ўзбекона урф-одатлар моҳияти билан таништириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳафтанинг пайшанба кунида «Келин-куёвлар суҳбати», «Қудалар учрашуви» тадбирларини ташкил этяпмиз. Жорий йилнинг 1-чорагида 240 нафар бўлғуси келин-куёв ва 260 нафарга яқин ота-она билан мулоқотлар ўтказилди.
Туманимизда жами 55132 та оила бўлиб, улардан 1520 таси намунали, 7205 таси ёш оилалар-дир. Йилнинг 1-чорагида 272 нафар ёш никоҳдан ўтиб, камхарж тўйлар қилдилар. Улар ўзларига берилган имтиёз ва имконият-лардан самарали фойдаланмоқдалар.
Салимахон ЮНУСОВА,
Республика «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими раҳбари.

