КИТОБХОНЛИККА ЧОРЛАБ…

Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилаётган қатор лойиҳалардан кўзланган асосий мақсад ўқувчиларнинг китобга бўлган қизиқишини рағбатлантириш, улар орасида китобхонлик кўникмаларини тарғиб қилиш, қолаверса, ота-оналарнинг эътиборини ўз фарзандининг китоб мутолаасига қаратишдан иборат. Биз фарзандларимизга дунёдаги энг қимматбаҳо хазина, содиқ дўст – китоб билан дўстлашиш орқали бахтли келажак сари интилишларини тушунтирмоғимиз керак. Бугуннинг долзарб мавзусига айланган Юртбошимизнинг 5 та ташаббусларидан бири бўлган – аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш масалалари бўйича мактабимизда қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси билан ҳамкорликда Муҳаммад Юсуф таваллудига бағишлаб «Халқ ардоғидаги шоир» деб номланган тадбир ўтказдик. Унда 9-«А» ва 8-«Б» синфлар ўқувчилари фаол иштирок этдилар. Шунингдек, тадбирга ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам таклиф қилинди. Уларда ўқувчилар томонидан маҳорат билан ижро этилган шеърлар, куй-қўшиқлар ва саҳна кўринишлари барчада катта таассурот қолдирди. Тадбир якунида мактабимиз директори Наргиза Қаҳҳорова фаол ўқувчи ва ташкилотчиларга мактаб маъмуриятининг фаҳрий ёрлиғи, эсдалик совғаларини топширди.

Гулшаной ЁҚУББОЕВА,

17-мактаб кутубхоначиси.