СПОРТ МУСОБАҚАСИ
Мактабимизда Юртбошимизнинг 5 та ташаббу-сининг 2-банди – ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишлари мақсадида жисмоний тарбия фани ўқитувчилари Саидахон Нишонова, Дурдона Пўлатовалар бошчилигида 3-4-синфлар ўқувчилари ўртасида «Қувноқ стартлар», «Ким эпчилу ким чаққон?» спорт мусобақалари ўтказилди.
«Тўсиқлардан сакраб ўтиш», «Сакрашни бошлаймиз», «Бир жамоа эстафетаси», «Арқон тортиш», «Тўпни саватчага жойлаш» каби қатор шартлар асосида қизиқарли ўтган мусобақа якунида ғолиблар аниқланиб, уларга мақтов ёрлиқлари топширилди.
Шуҳратжон ҲОЖИМИРЗАЕВ,
1-мактаб директори ўринбосари.

