УЙЧИ ЎҒЛОНИ

Тинчлик – бебаҳо неъмат. Уни кўз қорачиғидай асраш, ҳимоя қилиш, шарафлаш, қадрига етиш, дориломон кунларга  шукур қилиб яшаш – ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз. Айниқса, тинч-фаровон ҳаётимизни ҳимоя қилишда Ватан ўғлонларининг хизмати беқиёс.

Бугунги кунда ҳарбий қисмларда Ватанимиз сарҳадларини ҳушёрлик билан қўриқлаётган ҳамда жанговар техникаларни мукаммал аъло даражада ўзлаштираётган, ўз бурчини адо этаётган уйчилик йигитлар кўплаб топилади. Ҳарбий қисмлардан ота-оналар номига келаётган ташаккурномалар бунинг исботидир.

Вилоятимизнинг Поп туманида жойлашган «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли Шарқий ҳарбий қисмда йигитлик бурчини ўтаётган уйчилик ўғлонларимиз бор. Улар Хотира ва Қадрлаш куни байрамини шоду хуррамлик билан кутиб олмоқдалар. Байрам арафасида ота-оналар фарзандларининг ҳолидан хабар олиб, учрашишлари учун рухсат этилади. Куни кеча бир гуруҳ уйчилик ота-оналар бу ерда бўлиб, фарзандларини байрам билан табриклашди. Жумладан, Ҳожиматовлар оиласи вакиллари ҳам мазкур қисмда бўлишди. Сулола вакили – оддий аскар Исломбек Адҳамжоновнинг бобоси Адҳамжон ака, отаси Баҳромжон, онаси Адибахонлар фарзандлари йигитлик бурчини аъло даражада ўтаётганини эшитиб, кўнгиллари тўқ, хушнуд қайтдилар.

Суратда: оддий аскар Исломбек Адҳамжонов (чапда) хизматдоши билан.