ДАСТЛАБКИ ҲОСИЛ ТОПШИРИЛДИ
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим тармоқ – пиллачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу йўналишда қабул қилинган қатор фармон ва қарорлар пиллакорларимизнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, улар учун қулай шароитлар яратишда муҳим омил бўлмоқда.
-Жорий йил туманимизда 143 тонна «кумуш тола» тайёрланади, -дейди Маъсуда Холмирзаева. -Кўзлангандан зиёд ҳосилни олиш учун пиллакорлар туну кун меҳнат қилиб, ипак қуртига бор меҳрларини беришмоқда. 11 май куни дастлабки ҳосил топширилди. Биринчи бўлиб «Ғайрат Хонобод чашма булоғи» СИУ ҳудудидан касаначи қурт боқувчилар Наима Тўраева 79 кг., Марғуба Камолова 83 кг., «Акрам Аброр» ФХдан Ҳабибулло Жалилов 57 кг. ҳосилни тарозига қўйишди.
«Қизилровот Ирригатор» СИУ ҳудудидаги «Ровот келажак толаси» ФХдан Маъсуда Нўъмонова 65 кг., «Сайлихон Жавоҳир орзулари» ФХдан Ҳулкархон Бекмирзаева 85 кг., А.Эгамбердиев номли ММТП ҳудудидан касаначи Равзахон Миралиева 60 кг., «Матлуба фарзандлари Ш ва С» ФХдан Машҳура Бакирова 108 кг., «Луқмонхўжа Болтихон» ФХдан Ҳамидахон Нурматова 101 кг., «Мирзааҳмад ота ўғли Нурмуҳаммад» ФХдан Салтанат Эшматова 101 кг. пилла топширдилар.
Биринчи бўлиб ҳосил топширган пиллакорларни туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов, туман ҳокимининг ўринбосари Раънохон Назаровалар табриклаб, қимматбаҳо совғаларни тақдим қилишди.

