ОИЛА – МИЛЛАТ ГАВҲАРИ
Ғайрат педагогика коллежи ҳамда 8-мактабгача таълим муассасасида Халқаро оила кунига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди. «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Республика маънавият ва маърифат маркази, ФҲДЁ туман бўлимлари, ЎзХДП туман кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда ўқувчи-ёшлар, тарбияланувчиларнинг ота-оналари қатнашдилар.
-Азал-азалдан халқимиз оилани муқаддас билган, -деди тадбирни кириш сўзи билан очган Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Эътиборхон Юнусова. -Бу каби байрамлар эса оилапарвар халқимиз орасида оиланинг нечоғли муҳимлигини яна бир бор ёш авлод онгига сингдиришдан иборат. Шу билан бирга, намунали оилаларнинг таклиф этилиши бошқаларга ибрат мактабини ўтайди.
Тадбирда миллат гавҳари ҳисобланган оилани мустаҳкамлаш ҳақида мулоҳазалар билдирилди.
Зулайҳо АТАХАНОВА,
туман ФҲДЁ бўлими мудири.

