ШАФФОФ ВА ДЕМОКРАТИК ТАРЗДА

Туманимиз маҳаллаларида фуқаролар йиғини раиси(оқсоқоли)ни сайлаш якунига етмоқда.

Ҳуррият маҳалласи Уйчи шаҳарчаси ҳудудида жойлашган. Жорий йилда маҳалла ҳудудида қурилиш-таъмирлаш, ободончилик ишлари авжига кирди. Шу ва бошқа кўплаб ечими кутилаётган муаммолари мавжуд маҳаллага ёш, изланувчан, янгиликка интилувчан, инсонлар қалбига йўл топа оладиган раис ҳар қачонгидан-да зарур. Маҳалла раислигига кўрсатилган икки номзод – Жамолиддин Акбаров ва Анвар Бегишев ўз дастурларида айнан юқоридаги масалаларга эътибор қаратишди. 6-мактаб спортзалида ташкил этилган сайлов жараёни юқори савияда ўтказилди. Унда иштирок этган вакиллар мавжуд олтита кўчадан раёсат, котиб, саноқ комиссияси аъзоларини сайлаб олдилар. Номзодлар ўз дастурлари билан таништиргач, саволларга жавоб қайтардилар. Овоз бериш тартибли равишда ташкил этилди. Якунда овозлар сарҳисоб қилинганда, кўпчилик овоз билан Жамолиддин Акбаров маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланди.

Шунингдек, Умид МФЙда Фазлиддин Жўрабоев, Қўрғонча МФЙда Орифжон Тошматов, Тошлоқ МФЙда Маъруфжон Собиддинов, Мустақиллик МФЙда Акмалжон Мамажонов, Хизиробод МФЙда Баҳодир Аҳмадалиев, Мирзаровот МФЙда Муҳаммадзокир Маматхонов, Гумбаз МФЙда Сиддиқжон Насриддинов, Чўртук МФЙда Муҳаммад Зокиров, Исломобод МФЙда Носиржон Бошмановларга ишонч билдирилди. Улар МФЙ раиси этиб сайландилар.