БИЛИМЛАР НАМОЙИШИ

Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида «Қуёш ва болажонлар суҳбати»  мавзусида тадбир ўтказилди.

1-«В» синф ўқувчилари иштирокидаги мазкур тадбирда ўқув йили давомида олинган билимлар намойиш этилди. Ўқувчиларнинг чиқишлари олқишлар билан кутиб олинди. Шу куни навбатдаги тадбирлар режаси белгилаб олинди. Унда ота-оналарнинг ҳам кенг иштирокига эътибор қаратиладиган бўлди.

Нигора АБДУҒАФФОРОВА,

36-мактаб ўқитувчиси.