КОРРУПЦИЯ – ХАВФЛИ ИЛЛАТ
Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси томонидан жорий йилда коррупцияга доир бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишида ҳамда амалга оширилишининг ташкил этилишида, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, аниқлашга, чек қўйишга, уларнинг оқибатлари, шунингдек, имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Жумладан, Агентлик томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 69 та рейд тадбири ўтказилиб, 44 нафар ходим огоҳлантирилди, 6 нафар ходимга «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилди.
Агентликнинг 2018 йил 25 декабрдаги тегишли баёни билан тасдиқланган йўриқнома асосида суҳбатлашиш маданиятига доимий эътибор қаратилиши, муомала маданиятига қатъий риоя этилиши тушунтирилди ва бошқарма томонидан марказ алоқа операторларининг суҳбатлашиш жараёни доимий назорат қилиб борилиши бўйича кўрсатмалар бериб келинмоқда.
Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари ходимларининг доимий равишда ҳуқуқий маданияти, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари камситилиши ҳолатларининг олдини олиш, жойларда аҳолига сифатли давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш мақсадида туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларида Агентлик ҳамда бошқарманинг «Ишонч телефон»лари фуқароларга кўринарли жойларга жойлаштирилган.
Х.АБУБАКИРОВ,
Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармасининг ДХМ фаолияти устидан назорат қилиш бўлими бош маслаҳатчиси.

