ПИЛЛАМИЗ – ТИЛЛАМИЗ

Туманимизда пилла терими қизғин давом этмоқда. Кун сайин шартномавий режасини бажарган фермер хўжаликлари сафи кенгайиб бормоқда. Наманган илмий тажриба станцияси Қизилравот бўлими пиллакорлари биринчилардан бўлиб режани бажаришди. Улар 5 қути ипак қуртидан 275 ўрнига 305 килограмм ҳосил топширдилар. Бунда Гулчеҳра Соқиева, Зулфия Ғофурова, Зулфия Сиддиқжонова, Зарифа Сувонова, Маҳмуда Қосимова каби фидойи пиллакорларнинг ҳиссаси катта.

Шунингдек, «Ойбек Аюбхон толаси» фермер хўжалиги пиллакорлари ҳам шартномавий режани бажардилар. Улар 600 килограммдан ошириб ҳосил топширишди. Замира Солихонова, Аброр Атабоев каби пиллакорлар хирмонга барака киритдилар.

Умиджон СУЛТОНОВ.