СУВ КЕЛТИРГАН – АЗИЗ

Баландариқ ва Оқтош МФЙлари ҳудудида яшовчи беш юзга яқин хонадон бир неча йиллардан буён тоза ичимлик суви муаммосидан азият чекмоқда эди. Ҳар гал муаммо кўтариларди-ю ечим топилмасди. Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати Муҳаммадаюбхўжа Апақов аҳоли мурожаатини атрофлича ўрганиб, хайрли иш бошланишида ташаббус кўрсатди. Маҳаллий бюджетдан 370 миллион сўм маблағ ажратилди ва ҳомийлар жалб этилди. Салкам беш километр масофага 110 диаметрли полиэтилен сув қувури тортилмоқда. Собитхон Зиятов раҳбарлигидаги туман «Сувоқава» филиали иш юритувчиси Комилжон Насриддинов, чилангар Абдулло Ваҳобов, Дилмурод Ваҳобовлар ишни сифатли бажаришмоқда. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори в.б. Раҳимжон Заитов бошчилигидаги 262-йўл бўлими бошлиғи Аҳмаджон Мирабдуллаев, йўл устаси Аҳмаджон Иномов, ишчи Маҳаммаджон Ҳакимовлар тупроқ ишлари, йўлларни текислаш ишларини тезкорлик билан якунлашмоқда.

-Оқтош маҳалласининг бир қисмига сув келтирилиши Ёрқўрғон иқтисодиёт ва компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи, ҳудудда бунёд этилган намунавий уйларда яшовчи аҳоли учун ҳам қулайлик яратади, -дейди туман ҳокимининг ўринбосари Мухторжон Бобожонов. -Халқимиз розилиги йўлида амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлар туманимизнинг барча ҳудудларида изчил давом эттирилади.