ТУБАНЛИККА ҒАРҚ БЎЛМАСИН

Бугун дунё мамлакатлари тараққиётига бир назар ташланса, беқарор тараққий этаётган ҳудудларда бир қанча «қора бизнес»лар қатори гиёҳванд моддалар бозори чаққон ривожланиб бормоқда. Ушбу бозорни авж олдирувчи нуқталар ҳар бир қитъада мавжуд бўлиб, бизга қўшни Афғонистон ҳам шу рўйхатдан жой олган. Бу ўлкада наркотик моддаларни етиштириш ва  тарқатиш ўтган асрга нисбатан бир неча ўн баробарга ошганлигини инобатга олсак, ён-атрофдаги мамлакатлар, хусусан, юртимизда ушбу иллатга қарши курашишда кескин чора-тадбирлар кўришни тақозо қилади. Зеро, заҳри қотилнинг илдиз отишига бефарқ бўлган ҳар қандай  жамият тубанликка ғарқ бўлиши айни ҳақиқат эканини ёдда сақлайлик.

Зуҳриддин ТЎХТАБОЕВ,

Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаменти туман бўлими инспектори.