БЎШ ВАҚТ МАЗМУНЛИ ЎТАДИ
Учинчи ташаббус – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича қўшимча тўгараклар фаолиятини йўлга қўйдик. Ўқувчилардан ташқари бу тўгаракка 67 нафар уюшмаган ёшни ҳам жалб этдик. Ёзги таътил мавсумида юқори синф ўқувчиларининг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш мақсадида тўгарак фаолиятини изчил давом эттирамиз.
Ёшларни турли ёт ғоялардан асраш, компьютер бўйича саводхонлигини ошириб бориш бундан кейин ҳам доимий эътиборимизда бўлади.
Умида АСҚАРОВА,
информатика фани ўқитувчиси.

