ВИЛОЯТДА БИРИНЧИ
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилаётган «Йилнинг энг яхши китобхон мактаби» кўрик-танловининг вилоят босқичида мактабимиз жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.
Ўқувчилар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, уларнинг қалбида ватанпарварлик, эзгулик, инсонпарварлик сингари юксак фазилатларга нисбатан меҳр ва муҳаббат уйғотиш ҳамда ахборот олиш маданиятини шакллантириш мақсадида ўтказилаётган мазкур танлов қизиқарли баҳсларга бой бўлди. Мактаб жамоаси эришган бу муваффақиятда маънавият тарғиботчиси Замира Умарова, ўқитувчи Фароғат Холдорова, кутубхоначи Дилдора Умарова. ёшлар етакчиси Зарифа Асрабоева, ўқувчилар Шаҳзод Ҳамробоев, Юлдузой Исматиллаеваларнинг ҳиссаси катта.
Муаззам ПИРМАТОВА,
мактаб ўқитувчиси,
Гулбаҳор НАСРИДДИНОВА,
туман ХТБга қарашли АРМ методисти.

