ЁШЛАР БАРКАМОЛЛИГИ ЙЎЛИДА
Мактабимизда Президентимиз томонидан илгари сурилган «Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус» ижроси юзасидан «Юрт келажаги ташаббускор ёшлар қўлида» мавзусида тадбир ўтказилди. Унда ёш рассомлар, ёш дурадгорлар томонидан ташкил этилган кўргазмалар, спортчи ёшларнинг чиқишлари, «Тезкор қўллар» компьютер саводхонлиги ўйини, бадиий ҳаваскорларнинг концерт дастури йиғилганларга ҳавола қилинди.
Ушбу тадбирни ташкил этишда ўқитувчиларимиздан О.Аҳмадалиев, А.Болтабоев, Н.Иминова, Д.Низомова, Г.Мамажонова, Э.Абдуллаев, А.Охундедаевларнинг жонбозликлари алоҳида эътирофга молик.
Бекмурод АҲМАДАЛИЕВ,
1-мактаб директори ўринбосари.

