СЎНГГИ ПУШАЙМОН

Юртимизда ҳар бир ер эгасининг зиммасига катта бурч юклатилган. Айниқса, фермер хўжаликлари раҳбарларининг. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунида  батафсил баён этилган.

Ҳамюртимиз Ш.А. фермер хўжалиги раҳбари бўлгани ҳолда, юқоридаги талабларга беэътиборлик қилганми ёки уларни пухта ўрганмаганми, хуллас, жорий йил ҳосили учун чигит экилиши режалаштирилган қарамоғидаги ер майдонининг 1 гектарини бошқа экин экиш учун бериб юборган. Бу билан у ердан хўжасизларча фойдаланиб келган.

Ушбу ҳуқуқбузарлик туман маъмурий судида кўриб чиқилди. Айбланувчи Ш.А.га Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг тегишли моддаларига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида 101365 сўм жарима жазоси тайинланди.

Азизбек МИНГБОЕВ,

туман маъмурий судининг судья ёрдамчиси.