Акаларимга

Икки акам бор мени,

Гўёки арслонларим.

Хўп меҳрибон, парвона

Бошимда, қалқонларим.

Акаларим – қанотим,

Соғ бўлинглар, илоҳим.

Сизлар борсиз – учгайман,

Сизлар – суянган тоғим.

Учовлон бирга бўлсак,

Уч оғайни ботирмиз.

Элу халқим ишига

Камарбаста, қодирмиз.

Лазизбек НЕЪМАТИЛЛАЕВ,

7-мактабнинг 3-синф ўқувчиси.