БЕПИСАНДЛИК ОҚИБАТИДА
Қаҳрамонимиз Б.А. ҳайдовчи бўлиб ишларди. Ўзига тегишли бўлган юк машинасида тирикчилигини ўтказиб юрса-да, амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига баъзан беписанд муносабатда бўларди. Бу эътиборсизлик қаҳрамонимизга кун келиб панд бериши муқаррар эди.
Ўз машинасини ички йўлларнинг бирида бошқариб бораётган Б.А. қарама-қарши йўналиш бўйича велосипедда ҳаракатланиб келаётган вояга етмаган С.Б.ни машинасининг орқа ғилдираги билан босиб кетди. Оқибатда С.Б. воқеа жойида вафот этди.
Эндиликда Б.А. қонун ва ўз виждони олдида жавоб беради.
Раҳматилла АБДУРАҲМАНОВ,
туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси, лейтенант.

