ЖИЙДАКАПА ДАРВОЗАЛАРИ
Тадбиркор Иззатилла Отабоев тўрт йилдирки, темир дарвозалар тайёрлаш билан шуғулланади. Қумтепа МФЙда жойлашган унинг корхонасида бугунги кунда юздан ортиқ турда дарвоза тайёрланмоқда. Нафақат мамлакатимиз, балки Қирғизистон Республикасида ҳам унинг дарвозаларига харидор бор. Яқинда у Халқ банкининг Уйчи филиалидан 25 миллион сўм имтиёзли кредит олди. Эндиликда фаолиятини кенгайтириб, қўшимча янги иш ўринлари яратиш ниятида.
Умиджон СУЛТОНОВ.

