ЖОНКУЯР ТАРБИЯЧИЛАР

Саидахон Ҳамидова, Насибахон Ҳамидова. Бу икки фидойи 41-мактабгача таълим муассасасининг жонкуяр тарбиячиларидан. Яқинда улар  «Илк қадам» дастури асосида олиб борилган ишларнинг йиллик ҳисобот тадбирини ташкил қилишди. Унга меҳмонлар, ота-оналар таклиф этилди. Тадбирда нутқ ва тил марказида «Ким тез ўрайди?» ўйини, нутқ ва тил марказида ишлаш шартида «Сеҳрли сўзлар» иштирокида расмга қараб ҳикоя тузиш, санъат марказида она ва бола иштирокида «Менинг боғчам» мавзусида ижодий иш бажариш, она ва бола иштирокида «Табиат мўъжизаси» мавзусида ўтилган тажрибаларни амалда қўллаш каби шартлар намойиш этилди.

Ушбу тадбирга ташриф буюрган туман МТБ вакили Орифжон Худойбердиев, ота-оналардан Дилором Норқўзиева, мазкур муассаса мудираси Эътиборхон Шамсиддиновалар изланувчан тарбиячилар фаолиятига юқори баҳо беришди. Тадбир ниҳоясида Қаҳрамон МФЙ раиси Каримахон Юнусова жажжиларга ўз совғаларини топширди.