МУАММОЛАР ҲАЛ ЭТИЛДИ

Аҳоли билан бевосита мулоқотни йўлга қўйиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида 14 июнь куни Уйчи қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида вилоят прокурори Рашид Раҳматов сайёр қабул ўтказди. Унда туманимиздан юз нафардан ортиқ фуқаро иштирок этиб, уларнинг 70 га яқин мурожаати қабул қилинди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 20 таси қабул чоғида ҳал этилди. Хусусан, 10 нафар ишсиз фуқаро ишлаш учун йўлланма олди.

Ногиронлиги бўлган шахслардан 2 нафарига ногиронлик аравачаси  берилди. 2 нафар фуқаронинг уй-жой масаласига оид аризаси қаноатлантирилди. Яна уч нафар тадбиркорнинг кредит билан боғлиқ ва бошқа муаммоларига шу ернинг ўзида ечим топилди.

Сайёр қабул давомида қайд этилган мурожаатларнинг асосий қисми ижтимоий-иқтисодий масалалар, суд қарорлари, уй-жой, алимент фаолиятига оид бўлиб, барчаси назоратга олинди ва уларни ҳал этиш бўйича аниқ муддатлар белгиланди.