Нон

Улуғ неъмат дунёда,

Ҳар неъматдан зиёда.

Тандирни этган макон,

Ёғли кулча, иссиқ нон.

Нонсиз кўнглим тўлмайди,

Усиз ҳаёт бўлмайди.

Онам ёпган нонларга

Ҳеч нарса тенг келмайди.

Ҳар куни эрта тонгда

Дастурхонда бўлар нон.

Қаймоқ билан ейишни

Ёқтираман мен чунон.

Сўзларим ёдда тутинг,

Ноннинг қадрига етинг.

Исроф қилманг беҳуда,

Ушоғин кўзга суртинг.

Лазизбек НЕЪМАТИЛЛАЕВ,

7-мактабнинг 3-синф ўқувчиси.