САХОВАТПЕШАЛАР СОВҒАСИ

Туман ногиронлар жамияти 1 июнь – «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» ва Рамазон ҳайити муносабати билан 1-сонли ихтисослаштирилган махсус давлат МТМ жажжиларига «NESTLE» компанияси томонидан хайрия сифатида берилган сут маҳсулотлари ҳамда ширинликларни тақдим қилиб, бир олам қувонч улашди.

Наманган шаҳар Кенгаши депутати, тадбиркор Носиржон Дедамирзаев хусусий корхонасида ишлаб чиқарилган 2 тўплам болалар стол-стули жамланмасини Янгиҳаёт МФЙда яшовчи болаликдан ногиронлар Фотима Бекмирзаева, Қумтепа МФЙда яшовчи Азизбек Ҳошимжонов хонадонларига етказиб бердик.

«Жийдакапа индустрия» МЧЖ ҳомийлигида Эзгулик МФЙда яшовчи болаликдан ногирон Жавлонбек Исмоиловга ҳам болалар аравачаси совға қилинди. Қўшалоқ байрам муносабати билан туманимизда истиқомат қилаётган 30 га яқин ногиронга озиқ-овқат маҳсулотлари, 3 та болалар аравачаси, 3 та ҳасса ва қўлтиқтаёқ, 1 та ногиронлик аравачаси байрам совғаси сифатида берилди.

Хайрли ишларимизга ўз ҳиссаларини қўшган тадбиркорларга, ташкилотларга жамиятимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз.

Ҳамидахон МАЖИДОВА,

жамият иш юритувчиси.