ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН КЕСИЛГАН ТЕРАК

Янгиҳаёт МФЙ ҳудудидаги 0,4 гектарли мевали боғ атрофида 30 туп терак бўй чўзиб, кўзга ташланиб қолди. Уни бир неча йиллар муқаддам марҳум А.А. экиб, парваришлаганди. Аммо унинг ҳаётлигида ушбу тераклар унга тегишли эканини тасдиқловчи бирор бир ҳужжат расмийлаштирилмаганди. Барча можаро тераклар марҳумнинг турмуш ўртоғи О.Ю. ва унга кўмаклашган Ғ.А. томонидан кесиб олингандан сўнг бошланди. Боғ эгаси М.Т. бу ўзбошимчаликни кўриб, судга шикоят аризаси билан мурожаат қилди. Ушбу иш туман маъмурий судида кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг тегишли моддалари билан айбланувчилар О.Ю. энг кам ойлик иш ҳақининг тўртдан бир қисми миқдоридаги 50683 сўм, Ғ.А. учдан бир қисми миқдоридаги 67576 сўм жарима жазосига тортилишди.

Б.КАСИМОВ,

туман маъмурий суди раиси.