ЎҒРИЛИК ШАРМАНДА ҚИЛДИ

Уйчилик М.Д. бировларнинг молини келишилган ҳақ эвазига яйловда боқиб берарди. Нима бўлди-ю, битта қорамолни ўлдириб қўйди. Эгасига қайтариш чоғида яқин таниши И.Э.нинг битта молини сотиб олишини айтади. Аммо кунлар ўтиб, келишилган пулдан дарак бўлмагач, И.Э. ўз  молини қайтаришни талаб қилди.

Чорасиз қолган М.Д. ўғриликка қўл уриш йўли билан ушбу муаммони ҳал этиши ҳақида бош қотирди. Бу шайтоний фикр уни яйлов томон етаклади. Аввалига Н.Б.га тегишли уч бош қорамолни олиб кетган М.Д. тўполон кўтарилишидан ҳайиқиб, молларни хуфиёна қайтарди. Кейин Н.Ж.нинг бир бош қорамолини ўғирлаб, И.Э.га бериб юборди. Бу жиноят изи шу куниёқ ИИБ ходимлари томонидан ошкор қилингач, бу молниям шошилинч эгасига қайтариш тадоригини кўрди.

Ушбу жиноий иш жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судида кўриб чиқилди. Айбланувчи М.Д. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилди. Унга уч йил синов муддати жазоси белгиланди.

Шаҳзод МАМАРАҲИМОВ,

вилоят прокуратураси терговчиси,

Абдураҳим ҲАКИМОВ,

туман прокуратураси терговчиси.