ЗАФАР НАШИДАСИ
«Зарбол Навоий» СИУ ҳудудидаги «Камолиддин ота орзулари» фермер хўжалиги раҳбари Отабек Жўраев жонкуяр, изланувчан фермерлардан. У аввал чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатиб, катта тажриба орттирган. Пахтачилик ва ғаллачилик йўналишида фаолиятини бошлаганига энди иккинчи йил тўляпти. Ўтган йили ихтиёридаги 55 гектар майдондаги пахта ва ғалладан мўл ҳосил олиб, шартномавий режаларни ортиғи билан бажарган эди. Жорий йилда унга юксак ишонч билдириб, яна 34 гектар майдон қўшиб берилди. Фермер 42,3 гектар майдондаги ғалладан 170 ўрнига 237 тонна ҳосил топшириб, шартномавий режасини дўндириб қўйди.
Эришилган бу муваффақиятда сувчилар Камолиддин Жўраев, Сайдулло Қаюмов, механизаторлар Иззатилла Қаюмов ҳамда Маъсумхон Холмирзаев бошчилигидаги 190-отряд аъзолари, комбайн операторлари Тоҳиржон Шодмонов, Музаффар Холмирзаевларнинг муносиб ҳиссалари бор.

