КЕЛАЖАК САРИ БЕШ ҚАДАМ
«Умид ниҳоллари» оромгоҳида ўқувчиларнинг бўш вақтларини сермазмун ўтказиш, бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида туман «Баркамол авлод» болалар маркази томонидан «Келажак сари беш қадам» шиори остида вилоят семинари ташкил этилди. Унда вилоят ва туманлар «Баркамол авлод» болалар марказлари директорлари, услубчилар, тўгарак раҳбарлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари қатнашдилар. Бешта муҳим ташаббус йўналишлари бўйича тўгарак раҳбарлари ўқувчилар иштирокида мастер класс машғулотларини ўтказдилар.
Тадбир сўнгида ўқувчилар бадиий истеъдодларини намоён этишди. Педагоглар ташаббус йўналишлари бўйича фикр-мулоҳазалар билдиришди.
Семинарда туман ҳокимининг ўринбосари Раънохон Назарова, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Эътиборхон Юнусовалар сўзга чиқиб, Ўктамхон Атавалиева бошчилигида марказда олиб борилаётган ишлар, тўгараклар фаолиятига юқори баҳо бердилар.
Мастура АҲМЕДОВА,
марказ услубчиси.

