РУЛНИ БОШҚАРА ОЛМАЙ…
Ўтган ҳафта йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ яна бир фавқулодда ҳолат содир бўлди. Шафтоли МФЙда яшовчи Ж.М. «ГАЗ 531401» русумли автомашинани ўз маҳалласи ички йўлидан бошқариб кетаётиб, қарама-қарши тарафдан велосипедда ҳаракатланиб келаётган А.Н.ни уриб юборди. Оқибатда А.Н. олган тан жароҳати натижасида воқеа жойида вафот этди.
Эндиликда Ж.М. содир этган жинояти учун қонун олдида жавоб беради.
Нуриддин АБДУЛЛАЕВ,
туман ИИБ ЙҲХГ МА инспектори, катта сержант.

