ЭЪТИРОФ
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни туманимизда ҳам муносиб тарзда нишонланди.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Наманган вилоят бўлими томонидан эълон қилинган танловда «Уйчинома» газетаси таҳририяти «2019 йил – «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»нинг фаол ОАВси» номинацияси бўйича фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
Наманган шаҳридаги «Шердор» мажмуасида бўлиб ўтган танатанада вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ушбу ютуқ билан самимий табриклаб, газета муҳаррири Муҳаммадали Қамбаровга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғасини топширди.
Туманда бўлиб ўтган «Ҳоким ва ёшлар» учрашувида туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов «Уйчинома» газетаси жамоасининг ютуғи ва фаолиятини алоҳида эътироф этиб, қимматбаҳо совға тақдим қилди.
«Уйчинома» газетаси таҳририяти жамоаси эътибор ва эътироф учун ташаккур билдиради ҳамда ижодий изланишда давом этади.

