Истеъдодли ёшлар, танловга марҳамат!
Ўсиб келаётган ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтириш, она юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси билан йўғрилган мазмунан теран, бадиий етук қўшиқлар яратишни рағбатлантириш мақсадида Уйчи туман маданият бўлими томонидан “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилади.
Танловда туманда яшаб ижод қилаётган, ёшидан қатъи назар, барча санъатсевар йигит-қизлар ўзларининг бу ёруғ оламда ягона ва тенгсиз бўлган она-юртимиз, Ўзбекистонимизни улуғлаш, уни кўз қорачиғидек асраш, шаъну шарафини ҳимоя қилиш ва юксалтириш, шу олий мақсад йўлида фидо бўлиб яшаш каби инсонийлик фазилатларни тараннум этувчи қўшиқлари билан қатнашишлари мумкин.
Танлов 2019 йил 11 июль куни Бирлашган маданият марказида бўлиб ўтади.
Танловда иштирок этиш истагидалар қуйидаги телефонлар орқали қўшимча маълумотларни олишлари мумкин: (т+99 8 94) 151-69-67, (+99 893) 914-72-80.
Уйчи туман ҳокимлигининг маданият бўлими.

