АДОЛАТ УСТУВОРЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
Президентимизнинг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оши-ришда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра, сўнгги йилларда амалга оширилган чора-тадбирлар давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тизимида давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш, уларнинг юридик хизматларини мувофиқлаштириш, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш масалалари бўйича адлия органлари ва муассасаларининг роли ва масъулиятини ошириш имкони берилди. Фармонда туман (шаҳар) адлия бўлимларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
-ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туман(шаҳар)лар тизимларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш,
-фаолиятига кўра услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;
-қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, «республика-вилоят-туман-маҳалла» принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;
-туман(шаҳар)лар ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
-ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги, бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
-инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
-давлат органлари ва ташкилотларнинг туман(шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлашдир.
Бугунги кунда туманимизда юқоридаги вазифалар ижросини таъминлаш борасида 4 та штат бирлигидан иборат таркибда туман адлия бўлими фаолият олиб бормоқда. Ҳар бир корхона, муассаса, ташкилот ва фуқаролар адлия идораларига юклатилган устувор вазифалар ижроси бўйича келиб чиқадиган муаммолар юзасидан туман адлия бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.
Ҳалимжон ҚОБИЛОВ,
туман адлия бўлими бошлиғи, 1-даражали юрист.

