Гуноҳдан қоч

Имконинг борича қилгин минг савоб,

Ота-онанг пойига этгин сен тавоб,

Сўнг пушмон қилмагин, бўлмагин хароб,

Аллоҳнинг олдида берасан жавоб.

Гуноҳлар устидан қилмагин гуноҳ,

Шайтонлар йўлингда бўлади ҳамроҳ.

Пушаймон бўлганда чекма оҳу воҳ

Кеч бўлса-да Аллоҳдан сўрагин паноҳ.

Ота-онанг дилин ранжитма зинҳор,

Охиратни ўйла, бўлма хору зор.

Маҳбуба айтади бўлгин беозор,

Манзилинг охирин безар чаманзор.

Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.