ИНСОНПАРВАРЛИК ТАМОЙИЛЛАРИ АСОСИДА

Мамлакатимизда кенг қулоч ёзаётган туб ислоҳотлар туфайли фуқароларимизнинг эмин-эркин ва бахтли ҳаёт кечиришлари учун тобора қулай шароитлар яратилмоқда. Буни барча соҳаларда, жумладан, жазо ўтаётган фуқароларга берилаётган енгилликларда кўришимиз мумкин.

Фуқаро М.С. 2018 йил 25 апрелда жиноят ишлари бўйича туман судининг ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.

Шунингдек, фуқаро А.С. 2018 йил 6 апрелда Норин тумани судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисмининг «е», «з», «и» бандлари ва 57-моддасига биноан 3 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Яқинда туман ИИБ томонидан ҳар иккала жазони ўтаётган фуқаронинг фаолияти ўрганиб чиқилди. Улар жазони ўташ даврида тартиб-қоидаларга қатъий амал қилаётганлиги, белгиланган вазифаларни сидқидилдан адо этаётганлиги, қилмишидан пушаймонлиги аниқланди. Шунга кўра, туман ИИБ томонидан уларни жазосини ўталмай қолган давридан озод этиш тўғрисидаги тақдимномалари жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим қилинди. Суд қарорига кўра, М.С. ва А.С.лар жазонинг ўталмай қолган қисмидан шартли равишда озод этилдилар.

Ёқубжон ҲАБИБУЛЛАЕВ,

туман ИИБ пробация гуруҳи катта инспектори, майор.