НОТЎҒРИ ҲИСОБЛАНГАН СМЕТА САБАБЛИ

Ҳамюртимиз Н.Й. раҳбарлик қилаётган МЧЖ ўтган мавсумда 2 та таълим муассасасини таъмирлаб берди. Бир масканнинг иситиш қозони, иккинчисида том қисмининг таъмирланиши учун 1326712 сўмлик ортиқча харажатга йўл қўйиб, оз миқдорда бюджет маблағларини талон-торож қилди.

Ушбу ҳуқуқбузарлик туман маъмурий судида кўриб чиқилди. Судланувчи Н.Й. Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг тегишли моддаларига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида жарима жазосига тортилди.

Севара ЖАМАЛОВА,

туман маъмурий суди архивариуси.