ЧИРОЙ ОЧГАН «ТУРОН»
Туман марказидаги «Турон» мажмуаси фаолиятини бошлаганига салкам йигирма йил тўлмоқда. Дастлаб иш бошлаганида туманда ягона ҳисобланган мажмуа бугунга келиб талабга жавоб бермай қолган эди. Яқинда қайта таъмирланиб, шароитлари тубдан яхшиланган мажмуа бугун энг замонавий кўринишга эга бўлди. Овқатланиш ва турли хил тадбирлар ўтказиш учун мўлжалланган зал озода, ёруғ ва кўркамлиги билан эътиборингизни тортади. Бешта алоҳида хонада караоке ташкил этилган бўлиб, мижозлар қўшиқ куйлаш имкониятига ҳам эгадирлар. Айни вақтда йигирма хилга яқин миллий ва Европа таомлари тайёрланмоқда.
Бинонинг ташқи қисмида фаввора ўрнатилган бўлиб, ўзгача завқ бағишлайди. Тунги қиёфаси ҳам шукуҳлидир.
Яқинда мажмуа иш бошлади. Уни фойдаланишга топширишга бағишланган тадбирда сўзга чиққанлар бундай замонавий ошхоналар кўпайишини тиладилар.
Муҳаммадали ҚАМБАРОВ.

