ШАХМАТ МУСОБАҚАСИ

Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлими ташаббуси билан Уйчи спорт коллежида шахмат бўйича мусобақа ташкил этилди.

Президентимизнинг беш ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган мусобақада Ровот шаҳарчаси ҳудудидаги Хизиробод, Мустақиллик, Янгиҳаёт маҳалла фуқаролар йиғинлари нуронийлари ва ёшлар вакиллари фаоллик кўрсатдилар.

Якунга кўра, Абдумалик Эгамбердиев (Мустақиллик МФЙ) биринчи ўринни эгаллади. Икромжон Нишонов (Янгиҳаёт МФЙ), Лутфулло Ғайбуллаевлар (Хизиробод МФЙ) кейинги ўринларни қўлга киритишди.

Ғолибларни «Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси Тоҳиржон Исматиллаев, Уйчи спорт коллежи директори Нафисахон Мамасолиевалар табриклаб, эсдалик совғалари топширдилар.

Умиджон СУЛТОНОВ.