Ўзбек аёли

Иффати ўзгача ўзбек аёлин,

Рўзғор ташвишида  турар хаёли.

Бор бўлса етар, деб, йўғига кўниб,

Сабр билан яшар ўзбек аёли.

Бир умр ёрига бўлар вафоли,

Тик боқмас кўзига, номус, иболи,

Сўзлари ёқимли, теран  маъноли,

Сабр билан яшар ўзбек аёли.

Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.