ГАЛДАГИ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ
11 июль куни Ўзбекистон ХДП туман кенгашининг VI конференцияси бўлиб ўтди. Унда, дастлаб партия туман кенгаши раиси Акрамжон Абдуғаппаровнинг беш йиллик фао-лият юзасидан ҳисоботи эшитилди. Сўнг тафтиш комиссияси раиси Ғанишер Жўраев ҳисоб берди.
Вилоят Кенгаши депутати Нафисахон Мамасолиева, туман Кенгаши депутати Насибахон Собировалар сўзга чиқишди.
Конференция ишида Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши раиси Равшан Абдуллаев қатнашди ва ўз нутқида партия фаолиятини янада жонлантириш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловга пухта тайёргарлик кўриш бўйича галдаги вазифаларга тўхталди.
Конференцияда тегишли қарорлар қабул қилинди, якунда партия фаолларидан бир гуруҳига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Моҳирахон ХОЛМИРЗАЕВА,
ЎзХДП туман кенгаши ижрочи котиби.

